Лондонда ватандошлар футбол лига ўтказади

Лондонда ватандошлар футбол лига ўтказади

Буюк Британиядаги ўзбек ватандошлари томонидан “Sahiy” жамоатчилик ташкилоти ташкил этилган. Ташкилот 27 февраль куни Лондондаги “Feel Good too” футбол ўйингоҳида “Sahiy Football League” учрашувини ўтказмоқда.

Футбол лигада ўзбек ватандошларидан таркиб топган жами 8 та жамоа ўзаро беллашади. Ўйинлар 2 та футбол майдонида 8 та жамоалар ҳамда 2 та ҳакамлар иштирокида, 7:7 шаклда ўтказилади.

Ўйинлар Буюк Британия вақти билан 27 феврал якшанба куни соат 11:00 дан 14:00 га қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ғолиб жамога махсус кубик ва совғалар топширилади. Томошага Буюк Британиядаги барча ўзбекистонлик ватандошлар боришлари мумкин.